Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсига чўмилиш учун борган 2008 йилда туғилган 6 нафар йигитдан 3 нафари ҳаётдан кўз юмди.
Маълумотларга кўра, бир гуруҳ йигитлар дарё бўйида бўлган вақтда улардан беш нафари чўмилиш мақсадида сувга тушган, бир нафари эса сувга тушмаган. Дарёнинг кучли оқими ва хавфли шароити натижасида улар сув остига оқиб кетган.
Ҳодиса вақтида ҳудудда бўлган фуқаролар зудлик билан ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган ва икки нафар йигитни қутқаришга муваффақ бўлган. Афсуски, қолган уч нафар йигитни оқим ўз домига тортиб кетган.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар бўйича қутқарув хизматлари ва ғаввослар жалб этилган. Қидирув-қутқарув ишлари давомида дастлаб бир нафар фуқаронинг жасади топилган, кейинги кунларда яна бир нафари аниқланган. Ҳозирда учинчи йигитнинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ