• 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:08

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Молдовадан экстрадиция қилинди

У фирибгарлик содир этиб, қочиб юрганлиги аниқланган.

99
0
ИИВ

Интерполнинг Ўзбекистон ва Молдова Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида ўтказилган мувофиқлаштирилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Кишинёв шаҳридан экстрадиция қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу шахсга нисбатан халқаро қидирув Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан Интерпол каналлари орқали эълон қилинган.

Қидирувдаги шахснинг жойлашувини аниқлаш ва уни қўлга олиш мақсадида Ўзбекистон ва Молдова Интерпол миллий марказий бюролари ўртасида доимий ахборот алмашинуви ҳамда ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлар йўлга қўйилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахснинг манзили аниқланиб, у Молдова ҳудудида қўлга олинган.

Зарур экстрадиция жараёнлари якунлангач, у жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

99
0

Изоҳ