• 12 049 сўм
    52.23
  • 14 024 сўм
    75.18
  • 164 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 049 сўм
    52.23
  • 14 024 сўм
    75.18
  • 164 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 16:59

Нурафшон ва Олмалиққа янги ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари пойтахт вилояти ҳокими Зоир Мирзаев томонидан таклиф этилган номзодларни маъқуллади.

76
0
t.me/toshvilpressa

Аввалроқ Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев маъмурий марказ ҳокими лавозимига Ҳамдамов Қобил Муродқулович номзодини таклиф этди.

Сессия якунлари бўйича Қобил Ҳамдамов шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. У 2020 йил октябрь ойидан буён Олмалиқ шаҳар ҳокимлигини бошқариб келаётган эди.

Зоир Мирзаев Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига шу пайтгача Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев номзодини таклиф қилди.

Шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

76
0

Изоҳ