• 12 049 сўм
    52.23
  • 14 024 сўм
    75.18
  • 164 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 049 сўм
    52.23
  • 14 024 сўм
    75.18
  • 164 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 13:51

Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармонига мувофиқ, лавозимлардан бири фақат пойтахт минтақаси учун жорий этилди.

119
0
uznews.uz

Кунаров Руслан Рустамович Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозим президент фармони билан Тошкент вилояти учун жорий этилган бўлиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан ўзига хосдир.

Тайинловга қадар Руслан Қўнаров Янгийўл туманида жойлашган "BIO KORM" хусусий корхонасида ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

Жаҳонгир Анварович Мамажонов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У аввалроқ АҚШдаги JM Group компаниялар гуруҳи бош директори лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Отабоев Абдусаттор Ҳалимжонович тайинланди. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар ҳарбий қисмларда турли лавозимларда хизмат қилган.

Исмоилов Элмурод Рўзибоевич Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар вилоят ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаган.

119
0

Изоҳ