Ўзгидромет хабар беришича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Эртага 9 июнда Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим жойларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
10-12 июнь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Чўл ҳудудларда 8 июнда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан +32...+37 даража, жанубда +39 даражагача бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8-12 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35...+37 даража бўлади.
Эртага 9 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10-12 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +21...+23 даража, кундуз кунлари +33...+35 даража бўлади.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Изоҳ