Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Туркиядан экстрадиция қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.
Аёллардан бири фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш учун тегишли лицензияга эга бўлмасдан, одамларнинг ишончига кириб, уларни АҚШ ва Европа мамлакатларига юқори маошли ишга юборишни ваъда қилган. Фуқаролардан олинган пулларни у шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Олти йилдан буён халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) да назарда тутилган жиноятни содир этиб, яшириниб юрган қидирувдаги яна бир фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ