• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:34

Тошкентда $1,5 млнлик крипто-активларни ноқонуний муомалага киритган бир гуруҳ шахслар ушланди

Жиноятчилар президент ва машҳур шахслар тасвири туширилган инвестиция платформасини реклама қилиб, фуқароларга юқори даромад ваъда қилган.

61
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган гуруҳни фош этишди.

Қўлга олинганлар ижтимоий тармоқларда давлат амалдорлари, таниқли шахслар ва ҳатто президентнинг тасвирларидан фойдаланган ҳолда одамларни сармоя киритишга ишонтириш учун реклама қилинган инвестиция платформаси ортида турган.

Гумонланувчилар томонидан амалга оширилган P2P операциялари ва криптовалюталарнинг ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллиондан зиёд USDT'ни ташкил этган.

Маълум бўлишича, эиноий гуруҳ аъзолари 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини алдаб, маълум маблағ эвазига уларни Қозоғистонга олиб борган. У ерда улар номига турли банклардан пластик карталар очтирилиб, кейинчалик мазкур карталар криптоактивлар айланмасида фойдаланилган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, ушбу жиноий схема ортида хорижлик фирибгарлар тургани маълум бўлди. Афсуски ушбу жиноятларни амалга оширишда ижрочи сифатида Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-8-моддаси 3-қисми "а" банди (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модданинг санкцияси 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

61
0

Изоҳ