• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 12:43

Ёзнинг биринчи дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар яқин кунларда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

123
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума куни кундузи Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +28...+33 даража, жанубда +34...+36 даражагача бўлади.

6-7 июнь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида 6 июнь ва Қорақалпоғистонда 7 июнь куни куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, якшанба куни кундузи +34...+37 даражага етади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республика шимолида 7 июнда шамолнинг тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда жума куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди.  Шанба куни кундузги ҳарорат +32...+34, якшанба куни +34...+36 даражани ташкил этади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

123
0

Изоҳ