• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:56

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Азизбек Урунов протоколнинг техник жиҳатлари ва матнини келишиш учун «муайян саъй-ҳаракатлар» талаб этилганини маълум қилди.

99
0
Фото: Azizbek Urunov / LinkedIn

Ўзбекистон Ҳиндистон билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва India ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича келишувларга 2024 йилдаёқ эришилган. Бироқ протокол матни ва техник жиҳатларни мувофиқлаштириш учун қўшимча вақт ва «маълум саъй-ҳаракатлар» талаб этилган.

«Ҳиндистон бозорга кириш масалаларида жуда конструктив ёндашувни намоён қилди», — дея таъкидлади Азизбек Урунов.

Шунингдек, у Ҳиндистон томонига Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Урунов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбаев ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пантнинг протокол имзоланишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегацияси яқин кунларда протоколнинг асл нусхаларидан бирини Жаҳон савдо ташкилоти котибиятига расмий ҳужжатлар тўпламига киритиш учун тақдим этади.

99
0

Изоҳ