Жорий йил 22 май куни соат 18:47 да Наманган вилояти Уйчи туманидаги хонадонлардан бирида қаровсиз қолган бир ёшли бола кўча ҳожатхонасининг ахлат чуқурига тушиб кетди, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.
Унга кўра, воқеа жойига ФВВ ходимлари етиб келиб, қутқарув операциясини бошлашган.
Ходимлардан бири чуқурга тушиб, болани олиб чиққан ва шифокорлар томонидан болага тиббий ёрдам кўрсатилиб, яқинларига топширилган.
Қайд этилишича, ҳозирда бола ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Изоҳ