• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:13

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧга кузатиш тадбири сабаб айрим кўчалар ёпилади

22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

354
0
t.me/namyhxb

Тошкент шаҳар ЙҲХББ маълумотига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбирини ўтказиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 22 май куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Жумладан, қуйидаги йўналишларда ҳаракат тўсилади:

— Чилонзор — Чўпонота кўчалари кесишмасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол — Чўпонота чорраҳасигача;

— КҲАЙ— Чилонзор чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор — Чўпонота чорраҳасигача;

— КҲАЙ— Бунёдкор чорраҳасидан Бунёдкор кўчасининг иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор — Чўпонота чорраҳасигача;

— Нурафшон — Себзор чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасигача;

— Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор — Иккинчи Қатортол чорраҳасигача.

Ҳайдовчилардан ҳаракатланиш учун муқобил йўналишларни олдиндан режалаштириш сўралди.

354
0

Изоҳ