• 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 16:00

OSON ва EZGU AMAL жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳамкорлик онкологик касалликларга чалинган болаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрнатилган.

122
0
uznews.uz

Меморандумни имзолаш маросими 22 май куни OSON компаниясининг бош офисида бўлиб ўтди. Ҳамкорлик доирасида томонлар қўшма ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишни ва тўлов тизими фойдаланувчилари учун хайрия қилишнинг янада қулай воситаларини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Ҳамкорлик йўналишларидан бири EZGU AMAL жамғармасини OSON тизимига интеграция қилишдан иборат. Бу эса фойдаланувчиларга жамғарма қарамоғидаги болаларни қўллаб-қувватлаш учун хайрия маблағларини тез ва қулай тарзда ўтказиш имконини беради.

Маълумот учун: EZGU AMAL — онкологик ва бошқа оғир касалликларга чалинган болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси ҳисобланади. Ташкилот оилаларга даволаниш харажатларини қоплашда кўмаклашади, шунингдек, турли ижтимоий ва хайрия ташаббусларини амалга оширади.

OSON компанияси вакилларининг таъкидлашича, мазкур жамғарма билан ҳамкорлик қилиш компаниянинг ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ҳамда ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Томонларнинг биринчи қўшма ташаббуси 26 май куни ўтказиладиган «Донорлар куни» акцияси бўлади. Унда OSON ходимлари иштирок этиб, улар жамғарма қарамоғидаги беморлар учун қон топширишади. Шунингдек, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда бундай форматдаги биринчи корпоратив ташаббус, яъни OSON компаниясининг шахсий қон банкини ривожлантириш йўлидаги қадамларидан бирига айланади.

EZGU AMAL жамғармаси раҳбариятининг қайд этишича, ушбу лойиҳа жамғарма фаолиятида янги ва муҳим йўналишни, яъни мунтазам донорликни ривожлантириш ҳамда саратон билан курашаётган болаларга ёрдам бериш имкониятларини кенгайтириш йўлини очиб беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

122
0

Изоҳ