Жорий йилнинг 10-21 май кунлари Туркиянинг Испарт шаҳрида "Энг илғор снайперлар жамоаси" VI халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, унда 13 давлатдан 24 та жамоа иштирок этди.
Гуруҳларга бўлинган иштирокчилар 8 та йўналиш бўйича беллашди. Хусусан, ҳарбий жамоалар минора ва қайиқдан отиш, жанговар отиш, юқори аниқликдаги отиш, пана жойдан отиш, вертолётдан ҳавода отиш, "ўзини синаш" интизоми, номаълум масофаларда тунги отиш ҳамда "Сюрприз" беллашувларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари мураккаб вазифаларни белгиланган вақтдан олдин бажариб, юқори даражадаги профессионал тайёргарликни амалда намойиш этдилар.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари жамоаси хорижий давлатлар армиялари ўртасида 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль билан тақдирланди.
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур мусобақада бешинчи бор иштирок этмоқда. 2022-2023 йилларда 2-ўринни эгаллаган бўлса, 2024-2026 йилларда кетма-кет 1-ўринни эгаллади.
Изоҳ