• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:04

Афғонистонда очлик сабаб ота-оналар қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — ББС

Бир қизимни сотсам, қолган болаларимни камида тўрт йил боқа оламан — дейди фуқаролардан бири.

430
0
ББС

Афғонистоннинг Ғор вилоятида яшовчи аҳоли кучайиб бораётган очлик ва ишсизлик туфайли оғир ижтимоий инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳар куни юзлаб эркаклар кунлик иш излаб шаҳар марказларига йиғилади. Бироқ уларнинг аксарияти иш топа олмай, оилаларини боқишда қийналмоқда.

45 ёшли Жумахон сўнгги олти ҳафтада атиги уч кун ишлаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, болалари бир неча кунлаб оч қолмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Афғонистон аҳолисининг тўртдан уч қисми асосий эҳтиёжларини қондириш имконига эга эмас. Тахминан 4,7 миллион киши эса очарчилик ёқасида турибди.

Айрим оилалар тирик қолиш учун қизларини эрта турмушга бериш ёки сотишга мажбур бўлаётганини билдирган.


Ғор вилоятида яшовчи Абдул Рашид Азимий иқтисодий қийинчиликлар сабаб етти ёшли қизларини сотишга тайёрлигини айтган.

«Бир қизимни сотсам, қолган болаларимни камида тўрт йил боқа оламан», — деган у.

Яна бир фуқаро Саид Аҳмад эса беш ёшли қизини операция харажатларини қоплаш учун қариндошига беришга мажбур бўлганини маълум қилган. Келишувга кўра, қизалоқ кейинчалик қариндошининг ўғлига турмушга чиқиши керак бўлади.

Хабарда таъкидланишича, Афғонистонда қизлар таълими ва аёллар меҳнатига қўйилган чекловлар туфайли вояга етмаган қизларни турмушга бериш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шунингдек, халқаро гуманитар ёрдам ҳажми ҳам кескин камайган. БМТ ҳисоботига кўра, жорий йилда Афғонистонга ажратилган ёрдам ўтган йилга нисбатан 70 фоизга қисқарган.

Мутахассислар қурғоқчилик ва иқтисодий инқироз вазиятни янада оғирлаштираётганини таъкидламоқда.

430
0

Изоҳ