• 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:27

Президент $240 минглик мукофот жамғармасига эга Миллий мутолаа ҳаракатига старт берди

Дастур доирасида мактаб ўқувчилари ўртасидаги бош ғолиб 50 минг доллар мукофот олади. Бу Ўзбекистон тарихида мутолаани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги энг йирик мукофот бўлади.

122
0
prezident.uz

Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган мутолаа маданиятини ривожлантиришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни ишга тушириш маросимида иштирок этди.

“Миллий мутолаа ҳаракати” дастури мутолаани оммалаштириш бўйича халқаро тажриба, хусусан, 2015 йилда Бирлашган Араб Амирликларида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум томонидан йўлга қўйилган “Arab Reading Challenge” ташаббуси асосида ишга туширилди. Лойиҳа дунё бўйлаб 200 миллиондан ортиқ китобхонни қамраб олган.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шериклик доирасида мазкур ташаббусни миллий маънавий меросга таянган ҳолда мамлакатда ривожлантиришга қарор қилинган. Шу муносабат билан президент томонидан дастурни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида фармойиш имзоланган.

Энди “Миллий мутолаа ҳаракати”нинг финал босқичи ҳар йили президент даражасида ўтказилади. Дастурнинг йиллик умумий мукофот жамғармаси 240 минг долларни ташкил этади. Бош соврин соҳиби эса 50 минг доллар билан тақдирланади.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон тарихида мутолаани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги энг катта мукофот ҳисобланади.

Ҳаракат мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Унда умумтаълим мактабларининг 1–11-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

“Мен бу дастурни шунчаки китоб ўқиш мусобақаси эмас, балки Ватанимиз келажагига қаратилган стратегик инвестиция деб биламан. Агар бугун болалар қўлига яхши китоб берсак, эртага улар Янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга албатта қодир бўлади”, — деди давлат раҳбари.

Президент барча ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликни ушбу умуммиллий ҳаракатда фаол иштирок этишга чақирди.

122
0

Изоҳ