• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:52

Қашқадарёда сел оқими оқибатида 25 ёшли чўпон ҳалок бўлди

Чўпон қўй боққани чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Орадан вақт ўтиб, унинг жасади сел оқими орқали ўзи яшаган маҳаллага оқиб келган.

210
0
ФВВ

Қашқадарё вилоятида сел оқими оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди. Ҳодиса 19 май куни Деҳқонобод туманида содир бўлган.

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, соат тахминан 20:20 ларда туман ИИБ навбатчилик қисмига «Янги ҳаёт» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сой орқали сел оқими билан номаълум эркак жасади оқиб келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига туман прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи етиб борган.

Текширув давомида марҳумнинг шахси аниқланиб, у шу маҳалладаги Гинжак қишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган О. Ш. экани маълум бўлган.

Маълум қилинишича, 19 май куни соат тахминан 15:00 ларда у қўй боққани чиққан. Соат 18:00 га қадар уйига қайтмаган. Шу вақтда ҳудудда кучли ёмғир ёғиб, сел келиб чиққан. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг жасади сув ичида топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 14 май куни Ўзгидромет тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

19 май куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларида кучли ёғингарчилик кузатилган. Сел оқими сабаб Қамаши туманида ички йўл, Яккабоғ туманида эса кўприк вақтинча ёпилган.

210
0

Изоҳ