Ҳукумат вакили Бозумбаев сўзларига кўра, масалан, йўловчи Олмаота аэропортига келганидан сўнг тирбандликлар сабаб шаҳар марказига етиб бориш учун ҳозирда 1,5–2 соат вақт сарфланади. Келажакда аэропорт яқинига дронлар жойлаштирилиб, йўловчилар парвозни олдиндан брон қилиш имкониятига эга бўлади.
“Ҳозир тахминан ҳар километр учун 1 доллар тўланади. Қўпол ҳисобда, 15 километр учун йўловчи 15 доллар тўлаб, манзилга етиб боради”, — деди Бозумбаев.
Ҳисоб-китобларга кўра, аэропортдан Олмаота марказигача аэротаксида парвоз қилиш 7–8 минг тенге атрофида бўлади. Ҳукуматда рақобат кучайиши орқали келажакда парвозлар янада арзонлашишига умид қилинмоқда.
“Бу бизнес учун рақобат муҳитини яратади ва вақт ўтиши билан хизмат арзонлашади. Шунингдек, етказиб бериш хизмати ҳам ривожланади. Биз Алатауда қуриладиган бинолар лойиҳаларини йўловчи ва юк ташувчи дронларга мослаштиришни режалаштиряпмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ