Ижтимоий тармоқларда синф раҳбарларига ёзги таътил олдидан ўқувчилардан йиғиш топширилгани айтилган тилхат сурати тарқалди.
Тилхат матнига кўра, ўқувчи 2025–2026 ўқув йили ёзги таътили давомида турли йиғилишларда иштирок этмаслик, кўнгилочар масканларга бормаслик, диний оқим ва секталарга қўшилмаслик, шунингдек, соат 20:00 дан кейин кўчага чиқмаслик мажбуриятини олади.
Шунингдек, ўқувчи кўчаларда мақсадсиз юрмаслиги, катталар рухсатисиз кеч юрмаслиги, электр жиҳозларидан назоратсиз фойдаланмаслиги, оиласи ҳақидаги маълумотларни бегона шахсларга айтмаслиги ва катталар рухсатисиз компьютер клубларига кирмаслиги кераклиги қайд этилган.
Бундан ташқари, ўқувчи ёнғин хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, ўқитувчилар топшириқларини ўз вақтида бажариши ҳамда таътил даврида ота-она назоратида бўлиши лозимлиги айтилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Вазирликда маълум қилишларича, ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасаларига бундай мазмундаги ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия юборилмаган.
Изоҳ