• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:19

Шоҳимардон ва Сўхдаги чегара постлари 24 соатлик иш режимига ўтказилди

Постларнинг янги иш тартиби ёзги туристик мавсум давомида амал қилади.

134
0
Божхона бошқармаси

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» божхона пости, Шоҳимардон қишлоғи кириш қисмида жойлашган «Оқ-қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости тунu кун фаолият юритиш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Аввал мазкур божхона пунктлари соат 06:00 дан 22:00 гача ишлаган.

Қайд этилишича, иш режими ўзгартирилиши ёзги туристик мавсумда чегарадан ўтувчи фуқаролар учун янада қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилган.

Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.

134
0

Изоҳ