Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги Жазоирнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Ирки билан учрашув ўтказди. Элчи мамлакатдаги дипломатик фаолиятини якунламоқда.
Вазир икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун унга самимий миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов элчига келгуси фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Ирки 2024 йил январь ойида ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.
Изоҳ