• 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:46

Япония икки нафар ўзбекистонлик талабаларни депортация қилди

Элчихона мамлакатда қолиш муддатини узайтириш ёки ишлаш мақсадида қочқинлик мақомини сўраш мумкин эмаслигини эслатди.

116
0
uznews.uz

Япония иммиграция хизмати 15 май куни мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ҳақда Токиодаги Ўзбекистон элчихонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳар икки фуқаро Японияга талабалик визаси билан келган. Бироқ виза муддати тугагач, улар мамлакатни тарк этмаган ва ноқонуний равишда яшашда давом этган. Кейинчалик улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Консуллик талаба визаси ишлаш ёки даромад топиш учун эмас, балки фақат таълим олиш мақсадида берилишини эслатди. Ноқонуний яшаш ёки рухсатсиз меҳнат қилиш ҳолатлари аниқланганда полиция томонидан ушлаш, иммиграция муассасаларига жойлаштириш ёки депортация каби қатъий чоралар қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, элчихона Японияда қочқинлик мақоми учун ариза топшириш орқали «узоқ муддат қолиш мумкин» ёки «ишлаш мумкин» деган маълумотлар нотўғри эканини таъкидлади.

Агар қочқинлик мақоми бериш рад этилса, ариза берувчи иммиграция муассасасига жойлаштирилиши ёки депортация қилиниши мумкин. Шунингдек, ёлғон маълумот тақдим этиш ёки қочқинлик мақомини ноқонуний йўллар билан олишга уриниш жиддий ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

116
0

Изоҳ