• 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 14:39

Ўзбекистон МТЖнинг рамзий тимсоли "Bek" оқ бўрининг таништирув маросими бўлиб ўтди

МТЖ футболчилари ёш мухлисларга "Bek" оқ бўрининг юмшоқ ўйинчоғини совға қилишди.

129
0
uznews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Куни кеча Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ёпиқ тарзда ўтказган назорат ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўртоқлик ўйинидан кейин терма жамоа вакиллари 1 кун тикланиш машғулотини ўтказди ва эртаси куни яна одатдагидек машғулотларга қайтишди.

Кеча бўлиб ўтган машғулот олдидан миллий терма жамоа вакиллари ва мухлислар иштирокида МТЖ размий тимсоли бўлмиш "Bek" оқ бўрининг таништирув маросими бўлиб ўтди. Ушбу таништирув маросимида футболчилар болаларга рамзий тимсолнинг кичик ҳолатдаги юмшоқ ўйинчоқларини совға қилишди. Шундан сўнг birga хештеги остида футболчиларга махсус пиширилган нон ва совғалар тақдим этилди.

Тадбир якунланганидан кейин футболчилар мураббийлар қўл остида машғулотларга киришишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. МТЖ футболчилари жисмоний машқлардан сўнг техник ва тактик машғулотларни ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 май куни эрта тонгда Нью-Йоркка учиб кетади.

129
0

Изоҳ