Ўзгидромет хабарига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгариши туфайли қисқа муддатли, аммо кучли ёғингарчилик, жумладан, жала ва дўл ёғиши ҳолатлари кўпайган. Шу билан бирга, ёғингарчилик қисқа вақт ичида ёғади, бу кўпинча сел ва сув тошқинларига олиб келади.
Вазирлик маълумотларига кўра, 1, 11 ва 12 май кунлари Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида дўл булутларига таъсир кўрсатиш ишлари олиб борилган. Ҳаммаси бўлиб дўлга қарши 57 та "Алазан-6" ракетаси қўлланилиб, дўл ёғиши интенсивлиги камайтирилди.
Ўзгидромет таъкидлашича, конвектив булутлар таъсиридан кейин ҳам қисқа муддатли дўл ёғиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Айни пайтда Ўзгидрометнинг Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш хизмати бўлинмалари дўл жараёнлари юқори даражада кузатилаётган Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида одатдаги тартибда ишламоқда.
Изоҳ