• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:40

Наманганда 28 ёшли йигит унаштирилган қизини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

11-синф қиз олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.

230
0
uznews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, 2026 йил 6 май куни соат 08:30 ларда Косонсой тумани “Ёшлик” МФЙ Навобот кўчасида яшовчи йигит ўзи билан унаштирилган 11-синф қизи билан рашк туфайли ўзаро жанжаллашган.

Оқибатда, уни ўлдириш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан қизнинг кўкрак ва қорин қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказиб воқеа жойидан кетиб юборган.Натижада, қиз олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган ҳамда далилий ашёлар олинган, тегишли экспертизалар тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан йигитга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

230
0

Изоҳ