Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса Зарафшон шаҳрида содир бўлган.
Шу ерда яшовчи ёш оилалардан бирида бўлган тортишувлар ҳам келиннинг яқинлари, айниқса, 54 ёшли аммасининг ғазабини уйғотган. У ўзига таниш бўлган 1992 ва 1994 йилларда туғилган икки шахсни топиб, куёвининг “ақлини киритиб” қўйишини, эвазига эса катта миқдордаги пулларни беришга тайёр эканлигини айтган.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари суиқасд саҳнасини ташкил этиб, видеотасмаларга муҳрлаб, ижтимоий тармоқ орқали аёлга жўнатишади.
Аёл эса видеосуратларни хурсандчилик билан қабул қилиб, суиқасд буюртмаси учун келишилган 40 миллион сўм пулдан 2 300 000 сўм пулни ёлланган шахсларнинг карталарига ташлаб беради.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аёл жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ