• 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 8 май 19:06

Тошкентда блогер Реал Санжик 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Суд, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Реал Санжик номи билан танилган Санжар Каримовга қарийб 169 миллион сўм жарима белгилади.

392
0
uznews.uz

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Санжар Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш жараёни якунланди.

Суд уни қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди:

- фирибгарлик (ЎзР ЖК 168-моддаси 4-қисми "а" банди);

- ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модданинг 1-қисми);

- гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва улар билан бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (273-модданинг 2-қисми).

Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 410 баравари (168 млн 920 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Каримов ўтган йилнинг ноябрь ойида қўлга олинган эди. Бундан олдинроқ у вақтинчалик гаров баҳонасида уйни ноқонуний сотиш бўйича шов-шувли ишда иштирок этган.

392
0

Изоҳ