• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:28

Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда 40 та болани автобусда олиб кетаётгани аниқлади

Ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабини ҳам бажармаган. Унга нисбатан жазо тайинланган.

91
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ромитан туманида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Isuzu русумли йўловчи ташувчи транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, ушбу ҳайдовчи маст ҳолатда 40 нафар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини ташиб юрганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабини ҳам бажармаган.Суд қарори билан ҳайдовчига МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми, 194-моддаси 1-қисми ва 128-прим 8-моддаси биринчи қисми билан 3 йилга барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, БҲМнинг 40 баравари миқдорида, яъни 16 млн 480 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

“Ўз хатти-ҳаракатларимни тўғри баҳолаб, қоидабузарлик учун афсусдаман. Йўл ҳаракати хавфсизлиги жамият учун муҳим эканини тўлиқ тушунаман ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймасликка қатъиян ваъда бераман”, - дейди ҳайдовчи.

91
0

Изоҳ