• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:43

Владимир Путин мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон етакчиларини Ғалабанинг 81 йиллиги билан табриклади

Россия президенти ўз мактубида фронт орти фахрийлари ва меҳнаткашларига самимий миннатдорчилик билдириб, уларга мустаҳкам соғлик, бардамлик ва узоқ умр тилади.

125
0

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа давлатлар етакчиларига Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Путин ўз мактубида катта қурбонлар эвазига нацистлар устидан ғалабани яқинлаштирган совет аскарлари ва фронт орти меҳнаткашларининг жасоратини хотирлаш муҳимлигини таъкидлади.

"Бу кунда биз фронтда елкама-елка жанг қилган ва фронт ортида меҳнат қилган ота-боболаримизга миннатдорчилик ва ҳурмат бажо келтирамиз," - деди Россия президенти.

Шунингдек, фронт орти фахрийлари ва меҳнаткашларига самимий миннатдорлик билдириб, уларга мустаҳкам соғлик, бардамлик ва узоқ умр тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 60 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади.

125
0

Изоҳ