Жорий йилнинг 8 май ҳолатига кўра, жарима баллари 12 тага етган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев маълум қилди.
Унга кўра, энг кўп 12 жарима балли Тошкент шаҳрида қайд этилган: 29 нафар ҳайдовчи. Қоидабузар ҳайдовчилар учлигида Фарғона вилояти (8 та ҳолат) ва Бухоро вилояти (3 та ҳолат) ҳам бор.
Бугунги кунга қадар Тошкент ва Андижон вилоятларида 2 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан ҳолат қайд этилди.
Тўртта ҳудудда - Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳозирча 12 жарима балли ҳайдовчи йўқ.
Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар нафақат имтиҳон топширишлари, балки автомактабларда ҳам ўқишлари керак. Шу билан бирга, назарий имтиҳон пайтида улар аввалгидек 20 та саволдан 18 тасига эмас, балки 50 та саволдан 46 тасига тўғри жавоб беришлари керак," - деди Зоир Йўлдошев.
Унинг қўшимча қилишича, барча 49 та ҳолат судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-1-моддасига кўра, йил давомида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан камида 6 ой муддатга маҳрум этилади.
Изоҳ