• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:17

Тошкент марказида Амир Темур хиёбонига пиёдалар ўтиш жойларини қайтаришмоқчи

Металл тўсиқларни демонтаж қилиш, "ақлли" светофорлар ўрнатиш ва пиёдалар учун хавфсизлик оролчаларини ташкил этиш режалаштирилган.

68
0
uznews.uz

Тошкент йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Амир Темур хиёбони атрофидаги транспорт тизимини такомиллаштириш, жумладан, ер усти ўтиш жойларини қайтариш лойиҳасини тақдим этди.

"Ёндашув асосида "пиёдалар учун шаҳар" тамойили ётади: қулай ўтиш жойлари, зиддиятли нуқталарни камайтириш, ҳаракатни тушунарли ташкил этиш ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади," - дея таъкидлади ЙҲХМ.

Ечимлар автомобиль оқимлари, жамоат транспорти, пиёдалар йўналишлари ва асосий шаҳар тугунларидан бири атрофидаги ҳудудни янада ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда комплекс равишда амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида ДХМ қуйидаги асосий ечимларни таклиф этади:

- "Бродвей"дан Скверга ўтиш жойида металл тўсиқлар демонтаж қилинади. Уларнинг ўрнига тўсиқсиз муҳит яратилиб, "ақлли" светофор ўрнатилади;

- Махтумқули кўчаси (Форумлар саройи), Амир Темур кўчаси ва Темурийлар музейи томонидаги кириш жойларида хавфсизлик оролчалари ташкил этилади, пиёдалар учун "ақлли" светофорлар ўрнатилади.

Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш мақсадида Темурийлар музейи ва "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун алоҳида тўхташ жойлари ташкил этилмоқда.

Ҳаракат схемасини оптималлаштириш орқали айланма йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти соатига 5 600 дан 6 000 тагача ошиши ва бир вақтнинг ўзида зиддиятли нуқталар камайиши кутилмоқда.

68
0

Изоҳ