Президент фармонига кўра, тиббиёт ташкилотларида шифокор, менежер, маслаҳатчи ва ускуналарга хизмат кўрсатувчи техник мутахассис сифатида ишга жалб қилинган чет эл фуқаролари учун 2029 йил 1 майга қадар ижтимоий солиқ 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Бундай мутахассислар учун Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни берганлик учун йиғим БҲМнинг 1 бараварини ташкил этади.
2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлга қадар солиқ тўловчиларнинг ҳар бир ходим ва унинг ҳар бир оила аъзосини ихтиёрий тиббий суғурталаш бўйича йиллик 10 млн сўмгача бўлган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 июнгача тиббиёт ташкилотлари ўз эҳтиёжлари учун қуйидагиларни олиб киришда импорт божхона божларини тўлашдан озод этилади:
- тиббий ускуналар;
- бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар;
- сарфлаш материаллари;
- А тоифадаги махсус тиббий автотранспорт воситалари.
Шунингдек, клиникаларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тегишли давлат корхоналари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Изоҳ