• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 15:40

Футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон МТЖ мундиалга тайёргарлик доирасида Канада ва Нидерландия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

145
0
uznews.uz

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, ФИФА рейтингида 30-ўринни эгаллаб турган Канада терма жамоасига қарши илк ўйин 1 июнь куни Эдмонтонда бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваро шогирдлари мундиал олдидан сўнгги учрашувни жаҳон рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Нидерландия терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 8 июнь куни Нью-Йоркдаги "Icahn Stadium" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 17 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади.

145
0

Изоҳ