• 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:58

Хавфли саноат объектларида қоидабузарликлар ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади

1 августдан бошлаб фуқаролар қоидабузарлик ҳолатлари акс этган фото ва видеоматериалларни юборишлари мумкин бўлади. Улар тасдиқланса, фуқароларга пул тўланади.

62
0
uznews.uz

"Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 1 августдан бошлаб фуқаролар хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмалардан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади.

Бунинг учун Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига фото ва (ёки) видеоматериаллар тақдим этилиши лозим, уларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

• саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;

• манзил (геолокатсия), ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт.

Материаллар жойига чиққан ҳолда 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Ходим маъмурий иш қўзғатади, далилларни расмийлаштиради ва МЖтК талабларига мувофиқ қарор қабул қилади.

Фото ва (ёки) видеоматериалларни тақдим этган фуқаролар ундирилган жариманинг қўмитага ўтказилган қисмининг 20 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

62
0

Изоҳ