• 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:58

Қурилиш объектларида қоидабузарликларнинг олдини олиш учун камералар ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Видеокузатув қурилишда ишчиларнинг аниқ ҳисобини юритиш, лойиҳа ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва меҳнат хавфсизлигини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

65
0
uznews.uz

Президент қурилиш соҳасида назорат самарадорлигини ошириш бўйича тақдимот билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш объектларини онлайн назорат қилиш масалаларига эътибор қаратди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда қурилиш объектларида видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш талаби белгиланмаган.

Шу боис биринчи босқичда қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган янги қурилаётган ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уй-жойлар, йирик савдо ва саноат объектлари, меҳмонхона ва туризм мажмуаларига камералар ўрнатиш таклиф этилди.

"Бу лойиҳадан ўзбошимчалик билан чекиниш ҳолатларини олдиндан аниқлаш, қурилиш майдонларида ишчиларнинг аниқ ҳисобини юритиш, иш ҳақини "конвертда" тўлаш ҳолатларининг олдини олиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради," - дейилади хабарда.

Шунингдек, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 1 апрель ҳолатига кўра, республикада 3 791 та ноқонуний қурилиш объекти қайд этилган. Шундан 1 933 таси саноат зоналари ҳудудига тўғри келади. Айрим объектларда ерга бўлган ҳуқуқ, лойиҳалаштириш учун рухсатнома, шаҳарсозлик кенгаши ёки экспертиза хулосаси йўқлиги аниқланган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролар ва юридик шахсларга ер участкасига бўлган ҳуқуқ пайдо бўлган пайтдан бошлаб қурилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари тўғрисида электрон хабарномалар юбориш, "Онлайн маҳалла" ва "Шаффоф қурилиш" тизимларини интеграция қилиш, объектларни рухсатномасиз қурганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилди.

65
0

Изоҳ