• 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:07

Президент тадбиркорларни пешлавҳалардан озод қилишни таклиф қилди

Давлат раҳбари бинога жойлаштирилган тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури ҳақидаги маълумотларни рекламага киритмаслик, тегишли паспортларни расмийлаштириш амалиётини бекор қилишни таклиф қилди.

160
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев сешанба куни тадбиркорларни қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Тадбирда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, тадбиркорлар томонидан пешлавҳа ва бренд белгиларини жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, амалдаги тартибга кўра, айрим ҳолларда корхонанинг номи, фаолият тури ёки савдо белгиси акс этган пешлавҳалар ҳам реклама сифатида малакаланади, бу эса улар учун алоҳида паспорт расмийлаштириш ва тегишли тўловларни тўлашни талаб қилади.

Президент бу тадбиркорлар учун қўшимча маъмурий юк бўлибгина қолмай, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари таниқлиги, мижозлар оқими ва тушумга ҳам таъсир қилишини таъкидлади.

Давлат раҳбари бинога жойлаштирилган тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури ҳақидаги маълумотларни рекламага киритмасликни, тегишли паспортларни расмийлаштириш амалиётини бекор қилишни таклиф қилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда реклама ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга қўйиладиган дизайн талабларини босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгиларини жойлаштириш тартибини соддалаштириш таклиф этилди.

160
0

Изоҳ