• 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 074 сўм
    37.07
  • 14 219 сўм
    147.17
  • 161 сўм
    1.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:16

Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди

Янги тартибга кўра, рўйхатдан ўтишда мулкдор ва фуқаронинг розилиги Face-ID ёки Mobile-ID тизимлари орқали тасдиқланади.

112
0
uznews.uz

Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда рўйхатдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди.

Низомга кўра, фуқарони яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳар икки томон (мулкдор ва фуқаро) иштирокида амалга оширилади ҳамда уларнинг розилиги Face-ID ёки Mobile-ID тизимлари орқали тасдиқланади.

Бир неча уй ёки квартирага эга бўлган уй-жой мулкдори улардан фақат биттасида яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши мумкин.

Вояга етмаган фуқаро ота-онаси, ота-онасидан бири ёхуд васийси (ҳомийси) рўйхатга олинган манзил бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Бунда вояга етмаган фуқарони яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун турар жой мулкдорининг розилиги талаб этилмайди.

Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши, уй-жой мулкдори эса ўзининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Бунда фуқаронинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиниши унда мазкур турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келишига олиб келмайди.

Фуқаролар ёки уй-жой мулкдорлари рўйхатдан ўтиш учун ваколатли органлар, давлат хизматлари марказлари, "Ақлли миграция" пунктлари орқали шахсан ёки ЯИДХП ва E-xabar бериш тизими орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

112
0

Изоҳ