• 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    20.37
  • 13 995 сўм
    -13.76
  • 169 сўм
    0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 6 май 11:43

Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб қидирувда бўлган Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Жиноят иши айбланувчисини Тошкентга экстрадиция қилиш операциясига бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакат - Ўзбекистон, Перу, шунингдек, Франция ва БАА Интерпол ходимлари жалб этилган.

176
0
uznews.uz

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Гумонланувчини топшириш Ўзбекистон Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий департаменти ва Перу Адлия вазирлигининг фаол кўмагида амалга оширилди. Туркия фуқароси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноят - жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этганлиги учун қидирувда бўлган.

Айбланувчи узоқ вақт давомида Перу ҳудудида терговдан яширинган ва у ерда халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.

Экстрадиция Интерполнинг Тошкент ва Перу пойтахти Лимадаги Миллий марказий бюролари ходимлари томонидан ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижаси бўлди. Узатиш жараёнида транзит ўтган Франция ва БАА ваколатли органлари қўшимча ёрдам кўрсатди.

176
0

Изоҳ