Интерпол Миллий марказий бюроси мувофиқлаштируви билан халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Улардан икки нафари фирибгарликда, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Аниқланишича, улар жиноят содир этгандан сўнг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яширинган, бироқ кўрилган чоралар натижасида уларнинг турган жойи аниқланган.
Интерполнинг Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроси кўмагида учаласи ҳам қўлга олинди ва жавобгарликка тортиш учун Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.
Изоҳ