• 12 037 сўм
    43.68
  • 14 072 сўм
    17.48
  • 160 сўм
    1.1
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 037 сўм
    43.68
  • 14 072 сўм
    17.48
  • 160 сўм
    1.1
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:42

Компаниялар учун экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 10 баробар жарима белгиланди

Эндиликда сувларни ифлослантириш, атмосферага ифлослантирувчи моддаларни меъёрдан ортиқ чиқариш, чиқиндиларни ёқиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва яшил майдонларни муҳофаза қилишдаги ҳуқуқбузарликлар учун атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 2 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

132
0
uznews.uz

Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилмоқда.

Хусусан, сувларни ифлослантирганлик, шунингдек, оқова сувларни сув объектларига оқизиш талабларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловлари суммасининг ўн баравари миқдорида жарима молиявий санкциялари қўлланилади.

Шунингдек, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар назарда тутилган:

атмосферага белгиланган нормативлардан ортиқча ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик учун - етказилган зарар суммасининг 2-10 баравари миқдорида жарима;

қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик - 3 баравар жарима;

чиқиндилар, моддалар ва материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик - 5 баравар жарима;

чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш ва қайта ишлашда табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш - 5 баравар жарима.

132
0

Изоҳ