солиқ ва пенсия имтиёзлари ва бошқа бир қатор афзалликлар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Фахрийлар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
Қонун лойиҳаси билан фахрийларнинг мақоми, уларнинг тоифалари, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари белгиланмоқда. Бундан ташқари, фахрийларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси, имтиёз ва кафолатлари мустаҳкамланмоқда.
Лойиҳага кўра, узоқ йиллар давомида муайян соҳа, тармоқ ёки касбда ҳалол ва намунали меҳнат қилиб, давлат ва жамият эътирофига сазовор бўлган фуқароларга фахрий мақоми берилади.
Ушбу мақомга эга бўлган фуқаролар бир қатор ҳуқуқларга эга бўладилар, жумладан:
- санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш;
- уй-жой-коммунал хизматлар учун компенсация тўловларини олиш
солиқ ва пенсия имтиёзлари;
- амбулатор даволанишда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлаш;
- маданий ва кўнгилочар муассасалар (спорт объектлари, театрлар, моддий маданий мерос объектлари), шунингдек музейларнинг пуллик хизматларидан имтиёзли фойдаланиш.
Белгиланган меъёрларга мувофиқ, фахрийларга бериладиган барча имтиёз ва кафолатлар қонунчилик даражасида мустаҳкамланади, бу эса уларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишини янада мустаҳкамлайди. Шунингдек, фахрийларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлар тартибга солинади.
Изоҳ