• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 18:16

Сирдарёда шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғининг биринчи аёли ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

Яна 3 ёшли бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

165
0

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида шаърий никоҳдаги аёл турмуш ўртоғи ва унинг 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди. Яна бир бола оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, ҳодиса шу йилнинг 29 апрель куни тахминан соат 17:00 да содир бўлган. Шаърий никоҳда бўлган Н.Х. ва А.С. ўртасида рашк туфайли низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Н.Х. онасининг уйидан ошхона пичоғини олиб, эркакнинг турмуш ўртоғининг уйига борган ва у ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандига пичоқ билан бир неча марта зарба берган.

Оқибатда аёл ва унинг 5 ёшли қизи оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Яна бир 3 ёшли қиз оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а," "в," "ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

165
0

Изоҳ