Шавкат Мирзиёев Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Эр-хотин Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган юксак жасорати ва инсонпарварлиги, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва қардошлик ғояларини қарор топтиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун давлат мукофоти билан тақдирланди.
Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовни қутқариб қолишган.
Улар ўз ҳаётлари учун жиддий хавфга қарамай, унга ўз уйларида бошпана беришган.
Изоҳ