• 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -37.19
  • 13 961 сўм
    -47.09
  • 159 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 14:21

Бухорода икки дугона эркакни ишқий ёзишмалар орқали шантаж қилиб, пул талаб қилди

Ёзишма олиб борган аёл кейинчалик дугонаси билан бирга эркакни оиласини бузиш билан таҳдид қила бошлаган.

113
0
uznews.uz

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бухоро вилоятининг Вобкент туманида товламачилик ҳолатининг олдини олди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг апрель ойида оилали ва икки фарзанднинг отаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши ундан пул талаб қилаётганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, 35 ёшли аёл ва эркак ўртасидаги романтик ҳолатдаги ёзишмаларни аёлнинг 19 ёшли дугонаси кўрган. Шундан сўнг у бу маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қила бошлаган. Дастлаб аёл дугонасига жим туриши учун пул берган, кейинчалик эса у билан жиноий тил бириктирган.

Аёл жабрланувчи эркак билан боғланиб, уларнинг ёзишмаларини дугонаси кўриб, пул талаб қилаётганини айтган. Унга босим ўтказиб, бу маълумотни турмуш ўртоғига ошкор қилиш, оиласини бузиш билан қўрқитиб, 6 млн 800 минг сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи 100 АҚШ доллари ва 5 млн 600 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

113
0

Изоҳ