Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ болалар ҳаракатланаётган Nexia-2’га чиқиб, рақсга тушгани акс этган видео тарқалганди.
ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 26 апрель куни тахминан соат 02:00 ларда Юнусобод тумани Амир Темур ва Алишер Навоий кўчалари ҳамда Алишер Навоий ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи нафақат ўсмирларнинг бундай хатти-ҳаракатларига йўл қўйган, балки баланд овозли мусиқани ҳам ёққан.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-10-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унинг машинаси жарима майдончасига жўнатилди.
Ўсмирлар бошқа ҳудудда истиқомат қилиб, Тошкент шаҳрида ота-она ҳамроҳлигисиз бўлгани сабабли Сурхондарё вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган.
Уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ