"Ўзбекистон темир йўллари" ва Чехиянинг энг йирик компанияларидан бири Škoda Group ўртасида қиймати 3 миллиард крондан (~143 миллион доллар) ортиқ бўлган ўнта замонавий электропоездларни етказиб бериш бўйича стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия бош вазири Андрей Бабиш иштирокида имзоланди.
Келишувга мувофиқ, Болтиқ платформаси асосида яратилган 10 та янги авлод минтақавий электропоездлари етказиб берилади.
"Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Чехия ҳукуматлари, Ўзбекистон темир йўллари ва Škoda Group жамоаларининг узоқ муддатли ҳамкорлиги натижасидир. Ўзбекистон - транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича улкан режаларга эга бўлган жадал ривожланаётган мамлакат," - деди гуруҳ раҳбари Петр Новотный.
Ушбу лойиҳага ҳаракатланувчи таркибга сервис хизмати кўрсатиш ҳам киради.
"Лойиҳанинг бир қисми, шунингдек, Škoda Group’нинг ушбу поездларга хизмат кўрсатиш қувватларини бевосита Ўзбекистонда жойлаштириш ва маҳаллий ҳамкорлар келажакда поездларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни мустақил равишда таъминлаши учун эксперт билимлари ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидаларини босқичма-босқич ўтказишдан иборат," - дея қўшимча қилди Новотный.
Бундан ташқари, қўшма корхона, шунингдек, тажриба алмашиш учун Škoda Academy ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳ