• 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 073 сўм
    52.48
  • 14 177 сўм
    128.95
  • 161 сўм
    2.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 09:53

Абдуқодир Ҳусанов апрель ойида "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси унвонига номзод бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клуби матбуот хизмати апрель ойи якуни бўйича жамоанинг энг яхши футболчиси унвонига даъвогарларни эълон қилди.

82
0

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов, ярим ҳимоячи Бернардо Силва ва ҳимоячи Нико Ўрайли бор. Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади, натижалар келаси ойнинг бошида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи аввал ҳам даъвогарлар қаторида бўлган, ўтган ойда эса энг кўп овоз тўплаб, жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Апрель ойида Ҳусанов барча турнирларда 4 та ўйин ўтказиб, ҳамма жойда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқадан ўйнади. "Манчестер Сити" ушбу учрашувларнинг барчасида, жумладан, "Ливерпул" (4:0), "Челси" (3:0), "Арсенал" (2:1) ва "Бёрнли" (1:0) га қарши ўйинларда ғалаба қозонди. Учта ўйин Премер-лигага, яна бири Англия кубогига тўғри келди.

Мухлислар ҳавола орқали овоз бериш орқали Ҳусановни қўллаб-қувватлашлари мумкин.

82
0

Изоҳ