Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев дастлаб ҳокимлик биноси ёнидаги Салар канали устида барпо этилган кўприкни кўздан кечирди, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди ва дарахт экди. Сўнг туман ҳокимлиги биносида яратилган шароитлар билан танишди.
Ҳокимлик биносида давлат раҳбарига хизмат хонаси ва туманга раҳбарлик қилган даврида қайта тикланган автомобиль намойиш этилди. Шунингдек, давлат раҳбарининг ҳокимлик даврида қабул қилган энг муҳим қарорлари экспозицияси ташкил этилди. Президент, ўз навбатида, фаолияти ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.
Президент ҳокимликда ташкил этилган вазиятлар маркази фаолияти билан танишиб, бу тизимни пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам жорий этиш бўйича топшириқлар берди. Вилоят ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар, хавфсизлик хизмати ва солиқ идоралари раҳбарларига Мирзо Улуғбек туманида бўлиб, бу борадаги тажрибани ўрганиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1992−1996 йилларда ушбу туман ҳокими лавозимида ишлаган.
Изоҳ