• 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 061 сўм
    -36.78
  • 14 183 сўм
    -50.51
  • 161 сўм
    0.79
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 09:49

Андижонда банк ходими $40 минг пора олаётганда ушланди

Банкнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари тадбиркорга бинони кимошди савдосини четлаб ўтиб, арзонлаштирилган нархда беришни ваъда қилган.

118
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида банклардан бирининг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари қўлга олинди.

Аниқланишича, банк ходими кредитлар бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни аукционга чиқариш ва тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилди.

У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдо платформасида сотувдан қайтганлигидан фойдаланиб, унинг нархини 12 млрд сўмга туширган ҳолда, банк ташкилоти ҳисобига олиб, маҳаллий тадбиркорга аукцион савдоларисиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

118
0

Изоҳ