• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:49

Etihad Airways Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

Авиакомпаниянинг илк рейси жорий йилнинг 17 август кунига режалаштирилган. Тегишли келишувлар авиакомпаниянинг бош операцион директори билан ўтказилган учрашув доирасида эришилган.

112
0
uznews.uz

БААнинг Etihad Airways авиакомпанияси 17 августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Бу келишув Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва авиакомпаниянинг бош операцион директори, капитан Мажед Аль-Марзуки ўртасидаги учрашувда эришилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва БАА пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг қайта тикланиши йўловчиларга Etihad Airwaysнинг кенг маршрут тармоғидан фойдаланиш имконини беради. Энди Абу-Даби орқали Европа, Осиё, Австралия, Африка ва Шимолий Америкадаги 70 дан ортиқ халқаро йўналишларга қулай транзит билан парвоз қилиш мумкин бўлади.

Абу-Дабидан Тошкентга авиачипта нархи 2 385 дирҳамдан (тахминан 7 млн 850 минг сўм) бошланади. Парвозлар замонавий Airbus A320 ва Airbus A321 русумли самолётларда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Etihad Airways ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган эди.

112
0

Изоҳ