• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:55

Ўзбекистонликларни Японияда ишлаш учун автобус ҳайдовчисига ўқитиш бошланади

Тошкентда ҳайдовчиларни тайёрлаш учун замонавий ўқув полигони яратиш режалаштирилган. Унда амалий машғулотлар учун Япониядан олиб келинган ўнг рулли автобуслардан фойдаланилади.

108
0
Миграция агентлиги

Япониянинг йирик йўловчи ташувчи оператори Willer Express Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини жалб этишга қизиқиш билдирди, деб хабар қилди Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Лойиҳа Миграция агентлиги ҳамда Япониянинг кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи Onodera User Run компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Имзоланган уч томонлама келишувга мувофиқ, Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Улар кейинчалик Японияда юқори маошли иш ўринларида фаолият юритади.

Тошкентда замонавий ўқув полигони қуриш режалаштирилган. Амалий машғулотлар учун Япониядан ўнг рулли автобуслар олиб келинади.

Дастур иштирокчилари Японияда 5 йилгача ишлаш имкониятига эга бўлади. Шу даврда хавфсизлик ва сервис соҳасида тажриба тўплаб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтиб, орттирган билим ва кўникмаларини қўллашлари мумкин.

Компанияда таъкидланишича, ўзбекистонлик мутахассислар масъулиятли ва меҳнаткаш кадрлар сифатида ўзларини яхши намоён этган.

Келгусида лойиҳани нафақат Тошкентда, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенгайтириш режалаштирилмоқда.

108
0

Изоҳ